АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Дональд Трамп сайловларда ғалаба қозонган тақдирда унинг вице-президенти Индиана штати губернатори Майк Пенс бўлишини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Буни Трамп Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Трамп 14 июль, пайшанба куни бу борадаги қарорини ошкор қилиш ниятида эди, аммо Ниццадаги терактлар муносабати билан бу ишни бир кунга ортга сурди.
ОАВ бундан илгарироқ Трампнинг ўринбосари Майк Пенс бўлиши ҳақида ёза бошлаган эди. NBC News’нинг маълум қилишича, Трамп бундан ҳайратда, негаки ўз қарорини охирги паллага қадар ҳеч кимга билдирмай келган эди.
Изоҳ (0)