Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси шу йилнинг 5 август куни очилиш маросими бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроғини ким кўтариб чиқишини аниқлаб олди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, боксчи Баҳодир Жалолов Бразилиядаги «Маракана» стадиони мезбонлик қиладиган очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаради.
Баҳодир Жалолов 91 ва ундан оғирроқ вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)