Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Николай Валуев «Спокойной ночи, малиши!» («Хайрли тун, болажонлар!») кўрсатувининг бошловчиси бўлади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Валуев кўрсатувда август ойидан бошловчилик қилади. Собиқ боксчи кўрсатувнинг доимий бошловчиси бўлади.
Александр Валуев профессионал рингда 52 та жанг ўтказиб, 50 тасида (шулардан 34 таси нокаут билан) ғалаба қозонган ҳамда 2 тасида мағлубиятга учраган. Валуев ўзининг илк мағлубиятини ўзбекистонлик Руслан Чагаевдан қабул қилиб олган.
Маълумот учун, «Спокойной ночи, малиши!» кўрсатуви 1964 йилнинг 1 сентябридан Россия телевидениеси эфирларига узатилиб келинади. Айни дамда кўрсатувни Анна Михалкова, Оксана Фёдорова ва Дмитрий Маликов олиб боради.
Изоҳ (0)