14 июль куни Словения осмонидан ўтаётган олти ўринли енгил самолёт ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида бортда бўлган тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Полиция вакили Деан Божникнинг билдиришича, ҳаво кемаси Венециядан Лейпцигга йўл олган эди.
Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмади.
Изоҳ (0)