Хитойнинг «Бейжинг Гоан» клуби билан ярим йиллик шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг бошланғич таркибдаги биринчи ўйини мағлубият билан якунига етди.
Хитой Футбол Ассоциацияси Кубогининг чорак финалида «Бейжинг Гоан» Супер Лига етакчиси «Гуанжоу Эвергранд»дан 1:2 ҳисобида енгилди. Беллашувни ўзбекистонлик футболчилар Игорь Сергеев ҳамда Егор Кримец бошланғич таркибда ўтказди.«Championat.asia» маълумотига кўра, иккинчи бўлимда Сергеев ўз ўрнини Туркия миллий терма жамоаси сафида Евро—2016 ўйинларида иштирок этган Бурак Йилмазга бўшатиб берган. Егор Кримец эса беллашувни тўлиқ ўтказган.
«Гуанжоу Эварганд»га қарши чорак финалнинг жавоб ўйини 26 июль куни «Бейжинг Гоан» майдонида бўлиб ўтади.
Игорь Сергеев янги жамоаси сафидаги биринчи учрашувни Хитой Супер Лигасининг 17-тури доирасида «Тианжин Теда» клубига қарши ўтказган бўлиб, 0:0 ҳисобида якунига етган беллашувнинг иккинчи таймига келиб майдонга тушганди. Айни вақтда унинг жамоаси чемпионатда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Хитой Ассоциацияси кубоги Чорак финал. Дастлабки учрашув 13 июль, чоршанба
Изоҳ (0)