Ҳиндистон 14 июль, пайшанба куни Жанубий Суданнинг аҳоли томонидан қўлга олинган қисмидан 500 нафарга яқин фуқаросини ўша ерга йўл олган иккита ҳарбий-транспорт самолётида зудлик билан эвакуация қилади. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Жанубий Судан ҳудудида 500 дан ортиқ Ҳиндистон фуқаролари бор. Уларни ватанига қайтариш операциясини мамлакатдаги элчимиз Шрикумар Менон ва унинг жамоаси амалга оширади. Ҳиндистон ҲҲКнинг ‘Глобмастер’ С-17 иккита ҳарбий-транспорт самолёти йўлга чиқди», – дея маълум қилди Сушма Свараж.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, Жанубий Суданнинг бошқа ҳудудларида эвакуация қилиниши учун рўйхатдан ўтиши мумкин бўлган 150 нафарга яқин ҳиндистонлик бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Жанубий Судан мустақиллигининг 5 йиллиги арафасида пойтахт Жуба шаҳрида мамлакат президентига содиқ ҳарбийлар ва собиқ исёнчилар ўртасида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 270 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)