Тошкентда 14 июлга ўтар кечаси кучли шамол кузатилди. Натижада шаҳарнинг турли нуқталарида дарахтлар ва уларнинг шохлари синиб, ағдарилган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган хабарга кўра, Чилонзор туманида «Жигули» автомобили устига дарахтнинг катта шохлари ағдарилиши натижасида, машина мажақланиб кетган.
Шунингдек, Юнусобод туманида ҳам дарахт мавзе ичидаги йўл устига ағдарилган.
Қуйидаги сурат эса шаҳарнинг бошқа нуқтасида олинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)