Суриянинг янги бош вазири Имод Хамис Россияга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, расмий Москва, шунингдек, Эрон ва Беларусь билан муносабатларни ривожлантириш ниятида эканлигини тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Имод Хамис Россияга террорга қарши курашда кўрсатилган қатъият учун алоҳида ташаккур изҳор этди.
Бундан ташқари, бош вазир мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишга ваъда берди.
Изоҳ (0)