Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишни режалаштирмаган. Бу ҳақда ЎФФнинг Telegram’даги каналида маълумот берилди.
«Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг мулоқот тармоқларида аккаунти йўқ ва яқин орада ҳам очишни режалаштирмаган», — деб ёзилди каналда.
Самвел Бабаян Facebook, Vkontakte каби ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтмаган, мураббий Twitter микроблогидан ҳам фойдаланмайди. ЎФФ хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ—2018 учун тайёрлаётган мутахассис Ўзбекистонда оммабоп бўлган Telegram, Whatsapp каби мулоқот тармоқларидан ҳам аккаунтига эга эмас.
Изоҳ (0)