13 июль, чоршанба куни Ироқ пойтахти шимолидаги туманлардан бирида рўй берган портлашда уч киши ҳалок бўлди. Яна камида 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Ас-Сумария» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш жангари бошқарган миналаштирилган машина портлатилган. Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)