BBDО агентлигининг Покистондаги офиси ходимаси Хума Мобин Грецияга асал ойи учун турмуш ўртоғисиз жўнашга мажбур бўлди ва Facebook ижтимоий тармоғида тўй саёҳатини ёлғизликда ўтказиш қандай бўлишини намойиш қилди.
У Facebook’ка қатор суратларни жойлади, қизнинг уларда акс этган юз ифодасига қараганда, севимли ёрисиз кечган саёҳат унга қувонч бағишламаган.
Эри Арслон билан улар етти ой олдин турмуш қурган. Бироқ ёз ойига мўлжалланган оилавий саёҳат амалга ошмай қолган, чунки Арслон вақтида визани расмийлаштира олмаган. Саёҳат учун олдиндан тўлаб қўйилгани сабабли, Хума у ерга ёлғиз жўнади.
Изоҳ (0)