АҚШнинг «Огайо» атом сувости кемаси (SSGN-726) Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри портига кирди. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Кўп кунлик ташриф Тинч океанининг ғарбий қисмида режали кенгайтиришнинг бир қисми ҳисобланади. Атом сувости кемаси жамоаси аъзоларининг кўпчилиги Пусан шаҳрига биринчи марта кирмоқда», — дейилади ҳужжатда.
18 минг тонна сув сиғимига эга бўлган «Огайо» сувости кемасининг узунлиги 170,6 метрга етади. Сувости кемаси экипажи 100 кишига мўлжалланган, унда 150 та «Томагавк» қанотли ракетаси жойлашган.
Изоҳ (0)