Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2016 йилнинг 11 июль куни KOICA’нинг янги лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокамалар баённомасини имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Лойиҳа «Болалар кўп тармоқли тиббий маркази ва юқори ихтисослаштирилган 4-даражали кўп тармоқли клиника тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш марказини яратиш» деб номланади.
Лойиҳа қиймати 7 миллион долларни ташкил этади. У беш йил (2016—2020) давомида амалга оширилади.
Мазкур лойиҳа педиатрияда тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида тиббиёт бўйича инновацион марказни яратиш ва ундан фойдаланиш, жарроҳликнинг илғор кўникмалари бўйича педиатрия йўналиши мутахассислари салоҳиятини кучайтириш, инновацион марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, ўлим ва хасталикка чалиниш ҳолатларини камайтиришга қаратилган.
Изоҳ (0)