Москвада Шакро Молодой лақаби билан машҳур «қонундаги ўғри» Калашов Захарий қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб, «Росбалт» маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
У Elements ресторани соҳибаси Жанна Кимдан жуда катта миқдорда пул ундириш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинганлиги таъкидланмоқда.
Товламачилик ва отишма юз берган жиноят 2015 йилнинг 14 декабрида содир этилган эди. Ўшанда отишма давомида икки киши ҳалок бўлган эди. Тез орада ҳодиса юзасидан икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улардан бири Шакро Молодой билан яқин алоқада бўлган «Италиялик» лақаби билан машҳур Андрей Кочуйков эди.
Изоҳ (0)