Американинг Мичиган штати Берриэн округи судида судланувчи Ларри Дарнелл Гордон шериф ёрдамчисининг тўппончасини олиб қўйди ва суд ижрочиларига қарата ўт очди. Бу ҳақда, CNN маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Отишма оқибатида 60 ва 61 ёшли икки нафар суд ижрочиси ҳалок бўлди ва шериф ёрдамчиси яраланди. Ҳодиса 11 июль, душанба куни жамоатчилик вакилларининг кириши тақиқланган хонада юз берди. Гордон ижрочиларга қарата ўт очгандан сўнг суд биносидагиларни гаровга олишга уринди, йўлакка югуриб чиқиб, бир нафар аёлга жароҳат етказди. Шундан сўнг қочишга уринган маҳбус бошқа суд ижрочилари томонидан отиб ўлдирилди.
Яраланган шериф ёрдамчиси шифохонага етказилди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Гордон бир нечта оғир жиноятни содир этишда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)