Испания солиқ инспекцияси ишчилари иттифоқи вакили Карлос Крусадо ўз ҳужумчиси, яқинда солиқ тўлашдан бўйин товлагани боис судланган Лионель Мессини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий тармоқларда кампания ўтказаётган «Барселона» футбол жамоасини қоралаб чиқди. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» хабар бермоқда.
«Мамлакат қонунларини бузган Мессига хайрихоҳлик билдириш солиқ инспекциясини алдайдиган бошқа инсонларга хайрихоҳлик билдириш билан баробардир. Клуб бу вазиятда яхши иш қилмади», — деди Крусадо Cadena SER’га берган интервьюсида.
Аргентиналик ҳужумчи солиқ билан боғлиқ иш юзасидан Испания суди тарафидан 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Испания ҳуқуқий анъаналарига мувофиқ, зўравонлик ва куч ишлатиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар учун икки йилдан камроқ муддатга ҳукм қилинган шахслар қамоқда жазо ўтамайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)