30 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қошидаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» маълумот бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, қарор пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳужжатда, шунингдек, 1 июлдан бошлаб ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткасини амалга киритиш кўзда тутилган. Унга кўра, ходимларнинг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама жорий этилади.
Изоҳ (0)