Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Францияга қарши (1:0) Евро–2016 финалида олган жароҳати борасида шифокорлар дастлабки ташхисни қўйди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Қайд этилишича, 31 ёшли футболчининг чап оёқ тиззасидаги ён тўқималари шикастланган. Унинг тикланишига бир ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.
Шундай қилиб, Криштиану Роналду «Реал»нинг «Севилья»га қарши 9 август куни бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги ўйинида иштирок эта олмайди.
Изоҳ (0)