АҚШнинг Техас штатидаги Хьюстон шаҳрида 8 июль, жума куни кичик самолётнинг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Бортида тўрт киши бўлган бир моторли шахсий Piper PA-32 самолёти West Houston аэропорти яқинидаги ўрмонга қулади.
Маълумотларга кўра, самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг унинг двигатели ишдан чиққан. Самолёт парчалари баъзи уйларнинг яқинидан топилган.
Изоҳ (0)