Самарада Польша ва Украинадан келтирилган 46 тоннадан ортиқ гилос ва олма мусодара этилиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда «Россельхознадзор»нинг Самара вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«Самара божхонаси ва ‘Россельхознадзор’ бошқармаси ходимлари куни кеча Самара озиқ-овқат базасида Украинадан келтирилган 7,7 тоннадан ортиқ гилоснинг йирик партиясини сотиш ҳолатини аниқлади. База яқинида пост ташкил этилиши натижасида Россияга киритиш тақиқланган маҳсулот билан яна иккита юк машинаси қўлга олинди», — дейилади матбуот хизмат хабарида.
Озиқ-овқат базасига йўл олган иккита юк машинасида Польшадан келтирилаётган 19,5 тонна олма ва 19 тонна гилос бўлган. Мусодара этилган мевалар бульдозер ёрдамида йўқ қилинган.
Изоҳ (0)