Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Есуй 8 июль куни АҚШ ва Корея Республикаси элчиларини чақириб, Жанубий Корея ҳудудида АҚШнинг THAAD ракеталардан ҳимоя комплексларининг жойлаштирилиши ҳақидаги келишув муносабати билан эътироз билдирди. Бу ҳақда, ХХР ТИВ баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хитой нуқтаи назарига кўра, Жанубий Кореяда THAAD комплексларининг жойлаштирилиши минтақадаги стратегик мувозанатни бузади, шунингдек, ХХРнинг стратегик хавфсизлик манфаатларига жиддий зарба бўлади.
«Бу ташаббус Шимоли-Шарқий Осиёда тинчликни ҳимоя қилишга ёрдам бермайди», — деб таъкидланади баёнотда.
АҚШ Жанубий Корея билан ракеталарга қарши ҳимоя комплексларни жойлаштириш бўйича келишувга эришгани ҳақида 8 июль, жума куни Корея Республикаси мудофаа вазирлиги маълум қилди. Тизим 2017 йилдан ишлай бошлайди.
Изоҳ (0)