Ливиянинг собиқ раҳбари — Муаммар Каддафининг ўғли Сайф ал-Ислом айни пайтда мамлакат шимоли-ғарбидаги Зинтан шаҳрида жойлашган қамоқхонада сақланмоқда. Бу ҳақда, шаҳар маъмурияти баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ матбуотда Сайф ал-Ислом апрель ойидаёқ озодликка чиқариб юборилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
«ОАВда айланиб юрган ахборотга терс ўлароқ Сайф ал-Ислом қамоқда ва озодликка чиқарилмайди, — маълум қилди шаҳар маъмурияти вакиллари AFP агентлигига. — Унинг тақдири ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ ҳал қилинади, охир-оқибат адолат тантана қилади».
Изоҳ (0)