Исроилнинг Нетания шаҳри соҳилларида май ойида Ўртаер денгизида ҳалокатга учраган Миср самолётининг бўлаклари топилди. Бу ҳақда, Jerusalem Post нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, топилма ҳақида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга хабар берилган. Ҳукумат раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, Нетаньяху самолёт бўлакларини 8 июль, жума куни Мисрга тақдим этиш ҳақида фармойиш берган.
Самолётнинг топилган қисмлари ҳақида Францияга ҳам маълумот етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган, бортида 66 киши бўлган A320 самолёти Қоҳира аэропортига қўнишига тахминан 35 дақиқа қолганда, эндигина Миср ҳаво ҳудудига кирганда радарлар экранидан йўқолган эди. Кейинроқ унинг бўлаклари Грециянинг Карпатос оролларидан топилди.
Француз мутахассислари самолётининг маълумотлар регистратори электрон ташувчисини тиклашга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)