Доғистоннинг Карабудахкент туманидаги аксилтеррор операцияси давомида «Махачқалъа» тўдасининг раҳбари ва саккиз нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Аксарият жангариларнинг шахслари аниқланди. Улар орасида ‘Махачқалъа’ тўдаси раҳбари Гусейн Тагиров ҳам бор. У 1986 йилда туғилган, 2014 йилдан буён федерал қидирувда эди. Унинг Бўйноқ тумани маъмурияти раҳбари ва яна бир кишининг ўлимига алоқадорлиги ҳақида маълумотлар бор. Шунингдек, у бошқа террорчилик ҳаракатларига ҳам алоқадор», – дея маълум қилинди Миллий аксилтеррор қўмитаси хабарида.Операция бўлиб ўтган жойда кўп миқдорда қурол ва ўқ-дорилар, шу жумладан, еттита автомат, иккита тўппонча ва гранаталар топилди. Жангариларнинг икки нафар шериги қўлга олинди.
Изоҳ (0)