АҚШнинг Даллас шаҳрида полициячилар иштирокида бўлиб ўтган отишмада тўртинчи гумонланувчи ўлдирилди. Бу ҳақда NBC телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳар полиция бошлиғи Дэвид Брауннинг айтишича, гумонланувчи имкон қадар кўпроқ ҳуқуқ-тартибот вакилларини ўлдириш ва яралаш ниятида эканлигини айтиб таҳдид қилган.
Айни дамда ташриф билан Варшавада бўлиб турган АҚШ президенти Барак Обама Далласдаги воқеани «даҳшатли, режалаштирилган ва жирканч ҳаракат» деб атади.Аввалроқ бир нечта номаълум кимсалар Даллас полициячиларига қарата ўқ узгани хабар қилинганди. Улардан уч нафари қўлга олинди. Отишмалар оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлди, 7 нафари яраланди. Яна бир фуқаро жабрланди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Фолкон-Хайтс шаҳрида полициячи қора танли эркакнинг машинасини тўхтатиб, афроамерикаликни отиб ўлдирган эди. Ушбу воқеа қора танлиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)