Россия Тергов қўмитаси ва Бош прокуратураси ходимлари Нидерландия миллий прокуратураси вакиллари билан шарқий Украинада 2014 йил 17 июлда Малайзиянинг Boeing 777 самолёти қулаши билан боғлиқ иш доирасида учрашув ўтказди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий вакили Владимир Маркин маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Маркиннинг таъкидлашича, «қўмита вакиллари яна бир бор мазкур иш бўйича халқаро жиноий терговга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёр эканликлари»ни тасдиқлади. Шу билан бирга, нидерландиялик терговчилар россиялик ҳамкасблари билан текширувни тезлаштиришга кўмак бериши мумкин бўлган айрим маълумотлар билан бўлишишни истамаётганлигидан нолиди.
Қўмита россиялик терговчилар томонидан тўпланган материаллар Малайзиянинг Boeing 777 самолёти қулаши тафсилотлари ва сабабларини аниқлашга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирган.