Доғистоннинг Карабудахкент туманида юз берган отишма давомида куч тузилмалари бир нафар жангарини ўлдирди. У ерда кечаси аксилтеррорчилик операцияси режими жорий этилган эди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Дастлабки маълумотларга кўра, Янги Параул қишлоғида куч тузилмалари ходимларига қаршилик кўрсатиш давомида бир нафар жангари ўлдирилган. Ҳодисанинг тафсилотлари аниқлаштирилмоқда», — деди агентликнинг Шимолий Кавказ федерал округи куч тузилмаларидаги манбаси.
Ушбу маълумот Доғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)