Чеченистон муфтияти Рамазон Ҳайити нишонланишини янги Ой кўринмагани боис 6 июлга қолдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Рамазон ойи 5 июль оқшомида тугайди, бу дегани, Рўза Ҳайитининг биринчи куни чоршанбага (6 июль) тўғри келади. Байрамни кўчириш осмонда янги Ой чиқмагани билан боғлиқ. Бу Рамазон ойининг боши ва охирини аниқлашнинг асосий шартларидан биридир», — деб янгиликка изоҳ берди Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси вакили.
Чеченистондан ташқари, Доғистон ва Адигеяда ҳам байрам бир кунга кечиктирилди.
Изоҳ (0)