Samsung’нинг янги Galaxy Note 7 смартфонига оид илк расмий фотосуратлар таниқли инсайдер Эван Бласс томонидан Twitter’да чоп этилди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Инсайдерлар муқаддам гаджетнинг «жонли» фотосуратини намойиш этган эди. Матбуотга мўлжаллаб чиқарилган суратлар ундан фарқ қилади.
Жумладан, фронтал панель юқори қисмидаги учта линза кўзнинг рангдор пардаси сканери учун деб тахмин қилинган эди. Пресс-фотода эса ёруғлик датчиги, фронтал камера ва яна бир линза кўриниб турибди; шу боис инфрақизил сканер конструкцияси қайта кўриб чиқилиб, унинг ҳажми қисқартирилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Смартфон уч рангда чиқади: қора оникс, кумушранг титан ва кўк коралл. Унинг четлари, Samsung Galaxy S7 edge’даги каби, икки томондан ўтмассизлаштирилади. Экран диагонали, олдин тахмин қилингандек, 5,7 дюйм эмас, 5,8 дюймни ташкил этади. Ускуна нархи 799 евродан бошланади.
Гаджетнинг техник тавсифи:
Ускунанинг Super AMOLED-экрани ўлчами — 2К. Смартфон икки версияда чиқарилади: 2,3 ГГц частотали Snapdragon 821 процессорига эга ҳамда 2,6–2,7 ГГц частотали Exynos 8 Octa 8893 процессорига эга версиялар.Оператив хотира ҳажми 6 Гб бўлиб, у 10 нанометрли LPDDR4 модулида жойлашади. Доимий хотиранинг минимал ҳажми — 64 Гб, шунингдек, 128 ва 256 Гб ли ҳамда microSD карталарига учун слотларга эга версиялар чиқарилади.
Асосий камера ўлчами — 12 Мп, фронтал камера — 5 Мп, аккумулятор сиғими — 4000 мА/соат. Ускуна Android 6.0 дастурий таъминотининг янгиланган New Grace UX кўринишида ишлайди. Шунингдек, сувдан ҳимоя қилинган корпусдаги смартфон USB Type-C портига, S-Pen «ақлли» қаламига эга бўлиши, Samsung Pay’ни қўллаб-қувватлаши мумкин.
Изоҳ (0)