Android’нинг Twitter’даги расмий аккаунтида янги операцион тизим — Android N номи билан хабар пайдо бўлди. Ишлаб чиқарувчи кўплар тахмин қилганидек Nutella эмас, Nougat (ёнғоқҳолва) вариантини маъқул кўрди, дея ҳикоя қилади «Hi-Tech Mail.ru».
Операцион тизим ёз якунида чиқарилиши ваъда берилмоқда. У 250 дан ортиқ янги функцияга эга бўлиши маълум қилинган. Тизимнинг Android 6.0 Marshmallow’дан асосий афзаллиги қаторида виртуал реалликнинг қувватланиши, автоном фаолият вақти сезиларли равишда кўпайгани, мультиойнали тартиб, бир зумли дастурлар, кўп вазифалилик имкониятларининг кенгайишини келтириб ўтиш мумкин.
Шунингдек, Android Nougat қурилмаларнинг фонли янгиланиши тартибига эга бўлади. Унда бир бўлим иш учун, бошқаси эса дастурий таъминот янгиланиши учун қўлланади. Натижада қурилма қайта ишга туширилганидан сўнг дарров операцион тизимнинг янги версиясидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)