Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина президенти Пётр Порошенко сўнгги ой ичида Россия президенти Владимир Путин билан икки марта гаплашганини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Порошенко сўзларига кўра, муҳокамалар мавзуси Россия турмаларидаги ва назоратга олинмаган Донбасс ҳудудларидаги украиналикларни озод этишга оид бўлган.

«Ўнлаб украиналиклар Украина паспортига эга бўлгани учунгина Россия Федерацияси қамоқхоналарида ётибди. Юзлаб украиналиклар босиб олинган ҳудудларда жиноий ҳукумат асирлари сифатида ертўлаларда сақланмоқда», — деди Украина президенти.

Унинг таъкидлашича, Украина томони Минск келишувлари, жумладан, асирдагиларни зудлик билан озод этиш ҳақидаги қисмига риоя этилишини талаб қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар