Хитойнинг шимолий қисмидаги Тяньцзинь шаҳри яқинида ичида 30 киши бўлган автобус бошқарувни йўқотиб, ҳалокатга учради. Ҳозирча қутқарувчилар 4 нафар йўловчини тирик ҳолда топган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, тирик қолганлар орасида иккинчи ҳайдовчи, чипталар назоратчиси ва икки йўловчи қайд этилди.
Хабар қилинишича, автобуснинг ёрилиб кетган ғилдираги ҳалокатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Синтай шаҳридан Шэньян шаҳрига йўл олаётган ва катта тезликда ҳаракатланаётган машина бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиқни бузиб, чуқур канал ичига қулади.
Изоҳ (0)