Крис Мартин исмли эркак ўз қизи тушган селфи суратига пародия яратиб, интернетда чинакам юлдузга айланди. Сурат бир неча кун ичида ўн минглаб «лайк» тўплади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Криснинг қизи — Касси Мартин отасининг ҳазиломуз селфисини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди. Суратда қизининг юз ифодасини ва кийинишини масхара қилаётган эркакни кўриш мумкин.
Крис ушбу суратни ўзига хос тарзда қизига таъсир ўтказиб, уни очиқ-сочиқ либослари учун уялтирмоқчи бўлганлиги билан тушунтирди.
Изоҳ (0)