Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида бир неча кун фарқ билан жиддий аномалияга йўлиққан гўдаклар дунёга келди. 23 июнда тўрт оёқли, 27 июнда куни эса куракоёқли бола туғилди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Куракоёқ деганда оёқ ёки қўл бармоқларининг қўшилиб кетиши билан боғлиқ патология тушунилади. Шифокорларнинг уқтиришича, бу боланинг ҳаётига хавф туғдирмайди, келажакда бармоқлар орасидаги пардадан ҳатто жарроҳлик аралашувисиз қутулиш мумкин.
Тўрт оёқли боланинг аҳволи эса у қадар яхши эмас. У эгизаклардан бири бўлиб, ўз вақтида, соғлом онадан дунёга келди. Ортиқча оёқлардан ташқари, гўдакнинг юрак томирларида патология бор. Ортиқча оёқлар ичакларнинг тўғри ишлашига халақит бермоқда. Бола биринчи жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, келажакда уни яна кўплаб операциялар кутмоқда. Ҳозирча у реанимацияда қолмоқда.
Изоҳ (0)