Россия ҳарбий кемаси 17 июнь куни АҚШнинг икки кемаси яқинида «хавфли ва профессионалларга хос бўлмаган» ҳаракатларни амалга оширди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигидаги Reuters манбаси маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Манбага кўра, Россиянинг «Неустрашимий» туркумидаги фрегати шарқий Ўртаер денгизида Американинг «Грейвли» эсминецига 288 метр, Harry Truman эсминецига эса 9,26 километр яқинлашган.
Ўз навбатида, Россия мудофаа вазирлиги 17 июнь куни Ўртаер денгизида «Грейвли» эсминеци халқаро қоидаларга зид равишда «Ярослав Мудрий» кемасини хавфли қувиб ўтганини билдирди.
Изоҳ (0)