Бельгиянинг саккизта F-16 қирувчиси АҚШнинг Сурия ва Ироқ ҳудудидаги ИШИД гуруҳига қарши ҳаво кампаниясида иштирок этиш мақсадида Иорданияга учиб кетди. Бу ҳақда, қироллик мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари мандати биринчи марта Суриядаги ҳаво операцияларида иштирок этиш имкониятини кўзда тутади», — маълум қилди вазирлик.
Ҳарбий операцияларда олти самолёт иштирок этади, иккитаси захирада қолади.
Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари 2014 йил октябридан 2015 йил июнига қадар Ироқдаги операцияларда иштирок этган, аммо бюджет маблағлари етишмовчилиги туфайли кампания тўхтатилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)