Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Американинг кенг турдаги электрон қурилмалар ва компьютер қисмларини ишлаб чиқарувчи Intel корпорацияси ўзининг киберхавфсизлик соҳасидаги бизнесини сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Ведомости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Financial Times хабарига кўра, корпорация аввалроқ McAfee сифатида таниқли бўлган Intel Security бўлинмасини сотиш имконияти юзасидан ўз банкирлари билан музокаралар олиб бормоқда. Intel McAfee’ни 2011 йилда 7,7 миллиард долларга харид қилган эди.

Корпорациянинг ўзи бу борада изоҳ берганича йўқ. Апрель ойида Intel ўз бизнесини дата-марказ ва интернет-қурилмалар учун микрочиплар ишлаб чиқаришга йўналтириши ҳамда шахсий компьютерлар учун микрочиплардан аста-секинлик билан воз кечиши сабабли бутун дунё бўйлаб 12 минг ходимини қисқартиришни режалаштираётганини айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар