Мексиканинг марказий қисмидаги Сакатекас штатида жойлашган қамоқхонада юз берган тартибсизлик давомида икки киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда, Milenio газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўқнашув бир-бирига қарши курашган икки уюшган жиноий гуруҳ ўртасида бўлиб ўтган.
Қамоқхона маъмурияти ярим соат ичида вазиятни назорат остига олишга эришди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юз берган ҳодисани суриштиришга киришди.
Июнь ойининг ўртасида Мехико штатида «Хуан Фернандес Альбарран» ахлоқ тузатиш муассасасида ғалаён юз берган эди. Уни бостириш жараёнида етти нафар тартиб қўриқчиси ва ўн нафар маҳбус жароҳат олган, уч нафар маҳбус қочишга эришган эди.
Изоҳ (0)