АҚШнинг Форт-Уорт шаҳрида (Техас штати) номаълум шахс томонидан ўт очилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, отишма рақс мактаби яқинида юз берган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар бир кишининг жасадини топган, яна бир киши касалхона йўлида вафот этган. Жабрланганларнинг аниқ сони маълум эмас.
Жиноятчининг шахси ва мотивлари аниқланмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни қидирмоқда.
Изоҳ (0)