Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон вилоятида «ислом инқилоби қўриқчилари» Корпуси томонидан 25 июнь, шанба куни ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 12 нафар курд жангариси, жумладан, икки нафар дала командири йўқ қилинди. Бу ҳақда, Press-TV телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эрон ахборот агентликларининг маълум қилишича, ҳарбий тўқнашувлар 24 июнь, жума куни кечқурун бошланган ва 25 июнь куни Ироқ ва Туркия билан чегарадош Саробод ва Махобод туманларида давом этган. У ерда жангарилар Ислом Республикаси ҳудудига киришга уринган. Fars агентлигининг аниқлик киритишича, Корпус ҳарбий хизматчилари орасида йўқотишлар йўқ.
Ўтган ҳафта Эрон шимоли-ғарбида «Пежак» курд экстремистик гуруҳининг бир нечта қўпорувчилик отряди йўқ қилинганлиги маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)