Россиянинг Липецк вилоятида Африка чўчқа ўлатининг бешта ўчоғи қайд этилди. Липецк маъмуриятининг матбуот хизмати 23 июнь, пайшанба куни вирусни вилоят марказига тарқалмаслиги учун чоралар кўрилаётганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Вилоят ҳудудида Африка чўчқа ўлатининг бешта: Усманида иккита, Липецк туманининг Пади, Грязинский туманининг Карамишево ва Задонский туманининг Писарёвка қишлоқларида биттадан ўчоғи қайд этилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Африка чўчқа ўлатининг Липецкка тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар доирасида соҳа хизматларига ветеринар-санитар ўтказиш пунктларида автотранспортларни дезинфекция қилиш учун майдон қурилишини ташкил этиш, шунингдек, чорвачилик маҳсулоти билан яширин савдо қилишга йўл қўймаслик бўйича чоралар қабул қилиш юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Нижегород вилояти ҳудудида Африка чўчқа ўлати тарқалиши қайд этилган эди.
Изоҳ (0)