АҚШ фуқароси, 18 ёшли Кайла Диксон PlayStation 4 ўйин консоли сабаб одам ўлдиргани учун 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, 2014 йили Дениел Зейц Craiglist савдо майдончасида PlayStation 4 консолини сотаётгани ҳақида эълон қолдирган. Диксон ва унинг йигити Натаниел Вивиан эълонга жавоб бериб, Зейцни тунаб кетишни режалаштирган.
Жуфтлик ўйин консолини сотаётган йигитга ҳужум қилганида, у қаршилик кўрсатган. Кайла Диксон эса унга қарата ўқ узиб, Зейцни ўлдирган.
18 ёшли қиз ўз қилмишини тан олди. У ўлдирилган эркак ва унинг оиласидан узр сўрамоқчи эканини айтди.
Изоҳ (0)