Россиялик интернет фойдаланувчиларининг 23 фоизи веб-камерани тўсиб қўяди. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» тадқиқотларига таяниб, TJournal хабар берди.
Тадқиқот россияликлар қай тарзда ўзларини яширин кузатув ва киберхавфлардан ҳимоя қилишга интилишини кўрсатди.
Масалан, сўров иштирокчиларининг 14 фоизи шахсий маълумотлари тўпланишидан хавфсираб, Google ва Facebook сервисларига ташриф буюрмайди. Сўралганларнинг 15 фоизи қандайдир веб-формаларга киритилган маълумотларни дарҳол ўчириб ташлашини маълум қилди (масалан, интернетда харид қилиб бўлгач).
34 фоиз одамлар муҳим маълумотларни интернетга улана олмайдиган қурилмаларда сақлашни афзал кўради. 4 фоизи ўз компьютерини бошқалардан яширади.
Изоҳ (0)