Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувда ўзбек ва тожик халқларини азалий дўстлик ва қўшничилик ришталари, маданият ва анъаналар уйғунлиги боғлаб туриши таъкидланди.
Учрашувда мамлакатларнинг ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплиги, уларни ишга солиш икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Эмомали Раҳмон Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлаши, ушбу учрашув ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)