Тошкентда 23 июнь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 16:36 да 2 баллик ерости силкинишлари сезилди. Бу ҳақда «Тошкент» марказий сейсмостациясидан «Дарё»га маълум қилишди.
Зилзила эпицентри Афғонистондаги Ҳиндикуш тоғларида бўлиб, Тошкентдан 517 километр узоқликда жойлашган.
Зилзила марказида унинг магнитудаси 5,5 га етган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)