Россия президенти Владимир Путин «Биотиббий ҳужайра маҳсулотлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу ҳужжат биоматериал ишлаб чиқариш мақсадида инсон эмбриони яратишни тақиқлайди, деб хабар беради «Интерфакс».
Қонунга мувофиқ, биотиббий ҳужайра маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида инсон эмбриони яратиш, шунингдек, эмбрион ёки инсон ҳомиласи ривожланиш жараёнини узиш ёхуд бундай жараёни бузиш йўли билан олинган биоматериалдан биотиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Шу билан бирга, тиббий фаолиятда муайян шахснинг биологик материалидан олиниб, шу инсон учун қўлланишга мўлжалланган шахслаштирилган биотиббий маҳсулотлардан фойдаланишга рухсат берилди.
Қонун 2017 йил 1 январидан кучга киради. Айрим бандларнинг кучга кириш муддатлари бошқачароқ қилиб белгиланган.
Изоҳ (0)