АҚШнинг Флорида штати расмийлари Walt Disney World истироҳат боғида икки ёшли болакайни сувга тортиб кетган тимсоҳ қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, ҳаммаси бўлиб олтита тимсоҳ тутилган, улардан тўрттаси ўлдирилган. Штат балиқ ресурслари ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш комиссияси баёнотида боланинг ўлими билан боғлиқ тимсоҳни тутиш тўхтатилгани, комиссия аъзолари фожиага алоқадор жонивор сув ҳавзасида қолмаганига ишончи комил эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)