Мадагаскарнинг жануби-ғарбида йўналиш автобусларидан бирига номаълум шахслар ҳужум қилиб, 31 кишини ўлдирди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 21 июнь, сешанба куни содир бўлган. Автобус салонида 32 йўловчи бўлиб, улардан фақатгина бир нафари тирик қолган. Бироқ у жиддий жароҳатлар олгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар бола ҳам бўлганлиги билдирилмоқда.
Автобусга 20 нафарга яқин одам ҳужум қилгани хабар қилинмоқда. Улар ўз қурбонларини талон-тарож қилиб, жами 2 минг долларга яқин пулни олган ва воқеа жойидан яширинган.
Бундан бир неча соат олдин худди шу жиноятчилар ҳарбий машинага ҳужум қилганди.
Изоҳ (0)