Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

General Motors Uzbekistan АЖ матбуот хизмати Андижон вилоятидаги автозавод иши тўхтатилгани ва қўшма корхона ходимлари қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: GM Uzbekistan

Фото: GM Uzbekistan

Асакадаги автозавод айни пайтда одатий режимда ишламоқда, дея таъкидлашди матбуот хизматидагилар. Асосий эскпорт бозорларидаги инқироз маҳаллий автомобиль маҳсулотлари савдосига таъсир қилди, аммо бу ҳеч ҳам Асака заводи фаолияти тўхтатилди, дегани эмас, дейилади  хабарда.

Автомобиль ишлаб чиқарувчининг матбуот хизмати, шунингдек, аввал экспорт учун юкланган ва Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан қайтариб олиб келинган автомобилларни ички бозорда сотиш «схемаси» ҳамда қўшни мамлакатлардаги чегарадош ҳудудларда бундай мақсадларда фойдаланиладиган вакиллари борлиги ҳақидаги хабарларни ҳам бутунлай рад этди.

«Бундай хабарлар нафақат GM Uzbekistan АЖни, балки у ҳолда бундай ноқонуний фирибгарлик схемаларининг бевосита иштирокчиларига айланиши керак бўлган Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ва муассасаларини, жумладан, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси, банкларни ҳам  бутунлай асоссиз ва исботсиз фирибгарликда айблайди», — дейишди қўшма корхона матбуот хизматида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди