Facebook асосчиси Марк Цукерберг шахсий маълумотларини хакерлар қўлга киритмаслиги учун ноутбугининг веб-камераси ва микрофонига скотч ёпиштириб қўйди. Бу ҳақда, Gizmodo нашри маълумотига таяниб, «Vc.ru» хабар бермоқда.
21 июнь куни Цукерберг Facebook’даги саҳифасига Instagram’нинг бир ойлик фойдаланувчилари сони 500 миллионга етганлигини маълум қилувчи хабар билан бирга тушган суратини жойлади. Суратда унинг иш столида турган ноутбукнинг камераси ва микрофони скотч билан беркитиб қўйилганлигини кўриш мумкин.
Gizmodo нашрининг таъкидлашича, бу хакерларга Цукербергнинг шахсий маълумотларини қўлга киритишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Изоҳ (0)